Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

11.08.2017 14:10 Чоп этиш версияси

Ҳудудларда "Ёш оилалар ва қизлар" биринчи республика форуми тадбирлари ўтказилмоқда

Ҳудудларда "Ёш оилалар ва қизлар" биринчи республика форуми тадбирлари ўтказилмоқда Наманганда Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллик байрами ҳамда 12 август – Халқаро ёшлар кунига бағишланган "Ёш оилалар ва қизлар" биринчи республика форуми тадбирлари ўтказилмоқда.

Вилоят ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида Президентимизнинг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида ўтказилган тадбирда академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари, талабалар, ёш оилалар вакиллари, уюшмаган ёшлар иштирок этди.

– Оилалардаги маънавий муҳитни миллий қадриятларимиз асосида шакллантириш, оила, маҳалла, таълим муассасаси ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш бугунги куннинг муҳим вазифаларидандир, – дейди Наманган вилояти ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Ҳ.Юсупова. – Ёшлар тарбияси борасида бевосита ёшларнинг ичига кириб бориб, уларнинг қувончу ташвишларини, таклиф-муаммоларини яқиндан билган ва тўла ҳис қилган ҳолда иш олиб боришни, айниқса, уюшмаган ёшлар масаласига кўпроқ эътибор қаратиш зарурлигини даврнинг ўзи талаб қилмоқда.

Форум доирасида сиёсий партиялар ҳамкорлигида “Мен ҳам етакчи бўламан” мавзусида ўтказилган тадбирда ижтимоий-сиёсий фаол, раҳбар, тадбиркор ва депутат аёлларнинг мустақил ҳаётга энди кириб келаётган қизлар билан очиқ мулоқоти ташкил этилди. Етакчи аёллар қиз боланинг оила ва жамиятда муносиб ўрин топиши, орзу ва мақсадларини рўёбга чиқариш омиллари ҳақидаги тажрибалари ҳақида сўзлаб берди, ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.

Вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида ўтказилаётган форум доирасида “Таълим ва фан”, “Китобхонлик акцияси ва китоблар тақдимоти”, “Ким нимага қодир?”, “Соғлом турмуш тарзи” лойиҳалари асосида ижтимой-сиёсий фаол аёллар, халқ таълими фидойилари, тадбиркор хотин-қизлар, ибратли оила бекалари иштирокида ёшлар билан учрашувлар, маҳорат дарслари, спорт мусобақалари, тадбиркорлик субъектларига саёҳатлар уюштирилмоқда.

Акрамжон Сатторов, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА
6 209






Все о погоде - Pogoda.uz