ЎзА Ўзбек

11.08.2018 13:36 Чоп этиш версияси

“Ёш китобхон” танловининг Урганч шаҳар босқичи бўлиб ўтди

“Ёш китобхон” танловининг Урганч шаҳар босқичи бўлиб ўтди

Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиалида “Ёш китобхон” кўрик-танловининг Урганч шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

Беллашувнинг ушбу босқичида 10-14, 15-19, 20-30 ёш тоифалари бўйича жами 20 нафар ўғил-қизлар иштирок этди. Улар ўзбек ва жаҳон адабиёти намоёндаларининг асарлари уларда кўтарилган мавзу кўлами бўйича саволларга жавоб беришди.

Шунингдек, иштирокчилар берилган асар унинг мазмун-моҳияти, ғояси ва аҳамиятини шарҳлаб беришди. Ҳакамлар ҳайъати томонидан иштирокчилар ёзувчилар асарлари, бадиий адабиётларни ўқиганлиги, моҳиятини тўғри тушунгани, қай даражада билиши ва ифода этиб бера олиш қобилиятига қараб баҳоланди.

Якуний натижаларга кўра, 10-14 ёшлар ўртасида Комронбек Ғофуров, 15-19 ёш тоифасида Мафтуна Очилова, 15-19 ёшлилар бўйича Акбар Отабоев 1-ўринни қўлга киритди.

А. Шокиров, ЎзА
5 807