ЎзА Ўзбек

17.07.2018 20:29 Чоп этиш версияси

“Ёш китобхон” танловининг саралаш босқичлари қандай ўтди?

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгашида “Ёш китобхон” танловининг 2018 йилги мавсумий саралаш босқичларига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Танловни ташкил этишдан асосий мақсад буюк адиб, мутафаккирларимизнинг нодир мероси, ибратли ҳаёти, ижтимоий фаолиятини ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва тарғиб этиш, ёшларимизни ўзликни англаш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар ўртасида китобхонлик маданиятини кенг оммалаштиришдан иборат.

Бугунги кунга қадар “Ёш китобхон” танловида иштирок этиш учун 720 минг нафарга яқин ёшлар мурожаат қилди.

Матбуот анжуманида айтилганидек, саралаш босқичларида 3 та ёш тоифаси бўйича жами 5 минг 55 (10-14 ёш тоифасида 2 минг 88, 15-19 ёш тоифасида 1 минг 839, 20-30 ёш тоифасида 1 минг 128) нафар иштирокчи 86 ва ундан юқори балл олиб, танловнинг иккинчи – туман ва шаҳар босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Иккинчи босқич июль ойининг учинчи ўн кунлиги ҳамда август ойининг биринчи ўн кунлигида ўтказилиши режалаштирилган.

Инобат Аҳатова, ЎзА
6 791