ЎзА Ўзбек

13.12.2017 18:13 Чоп этиш версияси

“Ёш китобхон” кўрик-танловининг туман ва шаҳар босқичларида 27 минг китобхон иштирок этди

“Ёш китобхон” кўрик-танловининг туман ва шаҳар босқичларида 27 минг китобхон иштирок этди Навоийда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилояти кенгаши ташаббуси билан “Ёш китобхон” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Танловнинг туман ва шаҳар босқичларида қарийб 27 минг китобхон иштирок этди.

Мамлакатимизда ёш авлодни ҳар томонлама баркамол инсонлар этиб тарбиялаш, уларда китобхонлик ва мутолаа маданиятини юксалтириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши бу борада муҳим дастуриламал бўлаётир.

3 (1).JPG

Танлов 14-19 ёш – умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежи ўқувчилари, 20-30 ёш – талаба ва ўқитувчилар, уюшмаган аҳоли ва ёшлар ўртасида ташкил этилди. Беллашувнинг вилоят босқичида 20 нафар китобхон “Ижтимоий-сиёсий соҳа билимдони”, “Маънавий-маърифий китоблар билимдони”, “Бадиий китоблар билимдони”, “Мен севган адиб”, “Шеърият” каби шартлар бўйича билимини синовдан ўтказди.

Қизилтепа туманидаги 23-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Азиза Ҳайдарова, Навоий давлат кончилик институти ҳузуридаги 2-академик лицей ўқитувчиси Мафтуна Очилова биринчи ўринни эгаллади.

Ғолиблар танловнинг мамлакат босқичида иштирок этади.

Нуриддин Раҳимов, Сирож Аслонов (сурат), ЎзА
28 257