ЎзА Ўзбек

08.11.2019 Чоп этиш версияси

Ёш киноижодкорлар фаолияти муҳокама қилинди

Ёш киноижодкорлар фаолияти муҳокама қилинди

“Ўзбекино” миллий агентлигида “Миллий кино ва ёш ижодкорлар” мавзуида анжуман бўлиб ўтди.

4.jpg

Унда киноижодкорлар, ёзувчи-шоирлар, киношунос олимлар, маънавият тарғиботчилари, профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар иштирок этди.

Тадбирда миллий кино ва ёшлар, замонавий ўзбек киносида ёш кадрлар муаммоси ҳамда унинг ечими, замонавий кинода рассомларнинг роли, ўзбек киносида продюсерлик фаолияти ва унинг истиқболлари, кинода овоз ва мусиқий безак каби мавзуларда сўз юритилди.

6.jpg

– Кинода кадрлар масаласи доим тилга олинади, – деди Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ўқитувчиси Иқбол Мелиқўзиев. – Яқин тўрт йил ичида институтимиздан 52 кинооператор етишиб чиқди. Бу ёмон натижа эмас. Лекин уларнинг кўпчилиги телеоператорлик соҳасига ўтиб кетаяпти.

Анжуманда кино соҳасида малакали, истеъдодли мутахассислар тайёрлаш, бу йўналишдаги ишларни янги босқичга кўтариш учун “Йўл харитаси” ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳларни шакллантиришга келишиб олинди.

720
Гулноза БОБОЕВА, Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА