ЎзА Ўзбек

26.07.2018 16:13 Чоп этиш версияси

Ёш ходимлар солиқ имтиёзидан хабардорми?

Ёш ходимлар солиқ имтиёзидан хабардорми?
Ўзбекистон ёшлар иттифоқига келаётган мурожаатлар ва ижтимоий тармоқлардаги мунозараларда ёшларни Президентнинг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармонининг 13-банди ижроси қизиқтирмоқда.

Мазкур бандда таълим муассасасини тамомлаганига уч йил бўлмаган, биринчи марта ишга қабул қилинган ёшларга даромад солиғини биринчи йил учун 50 фоиз, иккинчи ва учинчи йиллар учун эса 25 фоизга камайтириш белгиланган.

Албатта, Президент фармони ва унинг барча бандлари амалда. Давлат солиқ қўмитасининг тегишли буйруғи билан фармон ижросини таъминлаш бўйича солиқ органларига тегишли топшириқлар берилган.

Бироқ, кўпчилик ёшлар фикрига кўра, аксарият ташкилотлар бундай имтиёзни амалда қўлламаяпти. Президент фармонига асосан ёш кадрлар солиқ имтиёзларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Азиз ёшлар, таълим муассасасини тамомлаганингизга уч йил тўлмаган, биринчи марта ишга қабул қилинган, шунингдек, ҳали иш жойингизни ўзгартирмасдан бир жойда муқим ишлаётган бўлсангиз, Президент фармонида белгиланган солиқ имтиёзлари ҳақида иш жойингиздаги ҳисобчига айтиб, имтиёздан унумли фойдаланишингиз мумкин. Зеро, Президентимиз фармони ёшлар учун яратилган имкониятдир.

Г.Ашурова, ЎзА
9 287