Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

17.04.2015 19:21 Чоп этиш версияси

“Ёш чегарачилар” жамоаси ғолиб

Бухорода ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказилаётган “Ёш чегарачилар” республика ҳарбий-ватанпарварлик мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада 9 жамоа ўзаро баҳслашди.

Мусобақада иштирокчилар саф тайёргарлиги, саф қўшиғи, давлат чегараси тўғрисидаги билимлар, ҳарбийлик билан боғлиқ кўргазмали қуроллар, жамоанинг махсус кийим-боши, жисмоний тайёргарлик каби қатор шартлар бўйи билим ва кўникмасини синовдан ўтказди.

Бухоро тумани саноат касб-ҳунар коллежининг “Ёш чегарачилар” жамоаси ғолиб чиқиб, мусобақанинг мамлакат босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Ғиждувон агросаноат касб-ҳунар коллежининг “Матонат”, Қоровулбозор саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежининг “Қалқон” жамоалари иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллади.

Эркин Ёдгоров, ЎзА
7 775






Все о погоде - Pogoda.uz