Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

20.09.2017 22:54 Чоп этиш версияси

Ёш қаламкашларнинг биринчи китоби

Ёш қаламкашларнинг биринчи китоби Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида ёш ижодкорларнинг "Биринчи китобим" лойиҳаси доирасида чоп этилган илк тўпламлари тақдимоти бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси М.Аҳмедов, Ўзбекистон халқ шоирлари М.Тоир, И.Мирзо ва бошқалар мамлакатимизда ижод аҳлига эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш борасидаги эзгу саъй-ҳаракатлар миллий адабиётимизни янада ривожлантириш, ёш авлод маънавиятини, китобхонлик маданиятини юксалтириш борасидаги амалий ишларда алоҳида ўрин эгаллашини таъкидлади.

1.JPG

Давлатимиз раҳбари БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқида курраи заминнинг эртанги куни, фаровонлиги фарзандларимиз қандай инсон бўлиб камолга етиши билан боғлиқ эканига алоҳида эътибор қаратиб, қатор амалий таклифлар билдиргани кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузурида "Ижод" фондини тузиш тўғрисидаги ҳамда ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги муҳим ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида уюшма томонидан бир гуруҳ ёш ижодкорларнинг илк китоблари кўп минг тиражда чоп этилди.

14.JPG

Ушбу тўплам муаллифлари 2016 йилда "Дўрмон" ижод уйида бўлиб ўтган "Истеъдод мактаби VIII" ёш ижодкорларнинг республика семинарида иштирок этган эди. Ўтган йиллар мобайнида юртимизнинг турли ҳудудларида ташкил этилган ушбу адабий анжуман адабиётга ўз сўзи ва бетакрор овози билан кириб келаётган кўплаб истеъдод эгаларини кашф этмоқда. Уларда қатнашган ёш қаламкашларнинг илк китоблари давлат ҳисобидан нашр этилиб, Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим, Мудофаа вазирликлари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, турли ижодий-маърифий ташкилотларга, ўқув даргоҳлари, кутубхоналар, ахборот-ресурс марказларига етказилди.

– Илк ижод намуналаримиз китобча ҳолида нашр этилганидан ғоят мамнунмиз, – дейди наманганлик Манзура Абдуллаева. – Билдирилган бундай ишончга муносиб бўлиш, уни оқлаш бурчимиздир.

Тақдимотда сўзга чиққан ёш қаламкашлар мамлакатимизда истеъдодлар сафини кенгайтириш, уларга кўмак кўрсатиш, қўллаб-қувватлаш борасидаги эътибор учун миннатдорлик билдирди.

Назокат Усмонова, Оқил Ғуломов (сурат), ЎзА
3 207






Все о погоде - Pogoda.uz