Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.08.2017 17:58 Чоп этиш версияси

Ёнғинларнинг олди олинмоқда

Қашқадарё вилоятида ҳафтанинг чоршанба кунлари ўтказилаётган ёнғинлар профилактикаси тадбирлари доирасида ёнғин хавфсизлиги, унга риоя қилиш қоидалари, ёнғинларнинг олдини олиш бўйича кенг тушунча берилмоқда.

Ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан таълим муассасалари ва маҳаллаларда ўтказилаётган тадбирларда ёнғин хавфсизлиги, ёнғинларнинг олдини олиш, аҳоли, айниқса, ўқувчи-ёшларда ёнғин чоғида тўғри ҳаракат қилиш кўникмасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ёнғинга қарши кураш бўйича турли танлов ва викториналар ташкил этилмоқда.

Ёнғинлар профилактикаси тадбирлари доирасида Китоб туманидаги “Ёш алангачи” болалар оромгоҳида “Ёш ёнғин ўчирувчи” викторинаси бўлиб ўтди. Унда ҳар бири 5 кишидан иборат “Шунқорлар” ва “Халоскорлар” жамоалари баҳслашди. Жамоа аъзолари таништирув, ёнғин хавфсизлиги юзасидан савол-жавоб, ёнғин ўчириш эстафетаси, ёнғин хавфсизлиги каби шартлар асосида маҳоратини намойиш этди.

Викторина давомида оромгоҳ дам олувчиларига соҳа мутахассислари томонидан ёнғин хавфсизлиги қонун-қоидалари ҳақида атрофлича тушунча берилди.

– Президентимизнинг 2017 йил 23 майдаги "Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ташкилий ва амалий тадбирлар режаси ишлаб чиқилди, – дейди Қашқадарё вилояти ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Мирзоҳид Остонов. – Ўтказилаётган тадбирлар аҳоли ва ёнғин хавфсизлиги хизматлари ўртасида самарали мулоқотни йўлга қўйиш имконини бермоқда. Ҳамкорликдаги тадбирлар доирасида корхона-ташкилот ва турли иншоотларнинг ёнғинга қарши ҳолати белгиланган тартибда ўрганилди. Ўрганишлар натижаси бўйича объектлар раҳбарларига бажарилиши шарт бўлган кўрсатма ва тавсиялар берилди. Аниқланган қоидабузарликлар бартараф этилди.

Ёнғин хавфсизлиги қоидалари, ёнғинлар содир бўлганда тўғри ҳаракат қилиш ва унга қўйиладиган талабларни тушунтиришда давлат муассасалари, корхона ва хусусий компаниялар ишчи-ходимлари иштирокида ўтказилаётган учрашув ва семинарлар муҳим аҳамият касб этаётир. Профилактика тадбирлари самарасида ёнғинлар сони камайишига эришилмоқда. Бироқ болалар томонидан содир этилаётган ёнғинлар ҳам йўқ эмас. Бунга ота-оналарнинг бепарволиги, лоқайдлиги сабаб бўлмоқда. Бундай нохуш ҳолатларнинг олдини олиш, ишхонамиз, хонадонимиз ва мол-мулкимизни, энг муҳими, яқинларимизни бу офатдан асрашда барчамиз ҳамжиҳат бўлишимиз, ёнғин хавфсизлиги, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтиришимиз даркор.

Ўлмас Баротов, ЎзА
2 339






Все о погоде - Pogoda.uz