ЎзА Ўзбек

17.08.2018 19:20 Чоп этиш версияси

Ёнғинларнинг 70 фоизи аҳоли яшаш жойларида содир бўлмоқда

Ёнғинларнинг 70 фоизи аҳоли яшаш жойларида содир бўлмоқда
Мутахассислар маълумот беришича, жорий йилнинг ўтган олти ойида юртимизда 5 минг 772 ёнғинлар содир бўлган. Тан жароҳати олганлар эса икки юз нафар кишидан иборат. Таҳлиллар бугунги кунда ёнғинларнинг 70 фоизи аҳоли яшаш жойлари, хонадонларда содир бўлаётганини кўрсатмоқда. Шунингдек, ёнғинлар натижасида келиб чиқаётган ҳалокатлар, тан жароҳатлари носоз ва қўлбола газ қурилмаларидан фойдаланганлик, яроқсиз электр мосламаларининг ўрнатилгани оқибатида содир бўлаётир. Бундан ташқари, иситиш ускуналаридан хавфсизлик қоидаларига риоя этмасдан фойдаланиш, спиртли ичимликлар истеъмол қилиб ҳушёрликни йўқотиш оқибатида ҳам юзага келмоқда.

photo5454092597854316720.jpg

Бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида жойларда аҳоли ўртасида кенг тушунтириш тарғибот ишлари олиб борилаётир. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги институтида “Тилсиз ёвга қарши биргаликда курашамиз” мавзуида ўтказилаётган республика илмий-амалий семинарида ҳам шу каби масалалар муҳокама қилинди.

Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ҳамда “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда аҳоли тураржойларида, маиший хизмат кўрсатиш иншоотларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, бу борада фуқароларнинг ҳушёрлигини оширишга қаратилган маърифий тарғибот ишлари кучайтиришга алоҳида аҳамият қаратилаётгани таъкидланди.
Ҳамкор ташкилотлар томонидан ҳамжиҳатликда ёнғиннинг олдини олиш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, газ, электр энергияси, иситиш ускуналаридан фойдаланишда қатъий қоидаларга риоя қилиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди. 

photo5456572443251550565.jpg

Тадбирда институт олимлари томонидан “Иссиқлик оқимини камайтириш” илмий ғояси асосида яратилган ўт ўчириш автомобили синовдан ўтказилди. Ёнғинларни ўчиришда фойдаланилаётган замонавий техникалар, янги ишланмалар ва яратилган ихтиролар кўргазмаси намойиш этилди.

Абдулазиз МУСАЕВ, ЎзА
4 259