ЎзА Ўзбек

06.10.2019 Чоп этиш версияси

Ёнғиндан жабр кўрганларга 100 млн. сўмдан зиёд ёрдам берилди

Ёнғиндан жабр кўрганларга 100 млн. сўмдан зиёд ёрдам берилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбар ходимлари ва Тошкент шаҳар имом-хатиблари пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур тумани “Оқлон” маҳалласида ёнғиндан жабр кўрган хонадонлар аҳлидан хабар олди.

Идора матбуот хизмати хабарида қайд этилишича, ёнғиндан жабр чеккан хонадон аҳлларига 100 миллион сўмдан зиёд пул маблағлари топширилган.

Шунингдек, ушбу хонадонларга маҳалла аҳли астойдил ёрдам кўрсатаётгани, ёнғин бўлган хонадонларни қайта қуриш ишлари ҳашар йўли билан бажарилишига эътибор қаратиш ва ана шундай оғир дамларда маҳалла аҳлининг иттифоқлиги жуда ҳам яхши фазилат экани алоҳида таъкидланди.

photo_2019-10-06_16-27-28.jpg

6 044
ЎзА