ЎзА Ўзбек

13.12.2017 12:27 Чоп этиш версияси

Ёнғин хавфсизлиги бўлимига янги бино ва автомашина топширилди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Янги бинонинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи С.Зуфаров, ИИВ Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактаби бошлиғи А.Қўлдошев, вилоят ИИБ бошлиғи А.Тошпўлатов ва туман ҳокими А.Усмонов юртимизда ички ишлар ходимларининг хизмат фаолияти самарадорлигини юксалтириш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар, яратилаётган шароитлар ҳақида сўз юритди.

Тадбирда туман ёнғин хавфсизлик бўлимига махсус жиҳозланган замонавий ўт ўчириш автомашиналари топширилди.

ЎзА
6 786