ЎзА Ўзбек

24.02.2020 Чоп этиш версияси

Ёмғир сувидан электр энергияси олиш йўли топилди

Ёмғир сувидан электр энергияси олиш йўли топилди

Олимлар ёмғир томчиларидан электр энергияси олишнинг янги усулини ишлаб чиқди. 

Улар мисли кўрилмаган самарадорликка эришишди: бир томчи ёмғир энергияси 100 дона ёруғлик диодли лампочкани ёқишга етади. Бу ҳақда "Nature" журнали ёзмоқда.

Хитойлик муҳандислар америкалик ҳамкасблари билан ҳамкорликда ўтказган тадқиқотида энергия ишлаб чиқарувчи қурилма учун янги интерфейсни таклиф қилмоқда.

Ёмғир томчилари генератор пластинаси юзасига тушиб, алюминийли электрод ҳамда индий ва қалай оксидли электрод орасида сув кўпригини ҳосил қилади. Ушбу қурилмада томчилар резистор, қоплама эса конденсатор вазифасини бажаради.

Лойиҳа муаллифларининг ёзишича, уларнинг генераторида пайдо бўлган оний қувват илгариги уринишларда ҳосил бўлган қувватдан минглаб марта юқори бўлган.

Қурилманинг амалда фойдаланиладиган прототипи яқин беш йил ичида тайёр бўлади, деб ваъда бермоқда олимлар.

Келажакда ҳар қандай юзага – уй томи, қайиқ корпуси ёки соябонга тушадиган ёмғир томчиларидан энергия олиш мумкин бўлади. Йилнинг маълум даврида кучли ёғингарчиликлар юз берадиган ҳудудларда эса энергия олишнинг бу усули катта фойда келтириши мумкин.

12 294
ЎзА