Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.03.2017 17:51 Чоп этиш версияси

Ёғочга битилган қадриятлар

Ёғочга битилган қадриятлар Мамлакатимизда ҳунармандчилик ривожи, уста ҳунармандларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантиришга қаратилаётган эътибор аждодларимиздан мерос қадриятлар бардавомлигини таъминлашга хизмат қилмоқда. Буни пойтахтлик ҳунарманд Йўлдош Азларов фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин.

У кўп йиллардан буён ёғоч ўймакорлиги билан шуғулланади. Уста ясаган лавҳ, безакли қутичалар, қаламдон, нақшинкор уй-рўзғор буюмлари ўзига хослиги ва бетакрорлиги билан кўплаб кўргазма, кўрик-танловларда юқори баҳоланган.

Ёғоч ўймакорлиги санъатини янада юксалтириш, авлодларга мерос сифатида етказишни мақсад қилган “Ҳунарманд” уюшмаси аъзоси Йўлдош Азларов “устоз-шогирд” анъанаси асосида ўз ҳунари сир-асрорларини ёшларга ўргатиб келмоқда.

Аъло Абдуллаев (сурат), ЎзА
3 713






Все о погоде - Pogoda.uz