Пойтахтимизнинг Яшнобод туманида аёлларга мўлжалланган “Кунлик ишчилар маркази” биносининг очилиш маросими бўлди.

Маросимда Олий Мажлис Сенати аъзолари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, Фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари вакиллари иштирок этди.

photo5339180305468206127.jpg

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Боситхонова, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Ҳусанов ва бошқалар мамлакатимизда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш доимий эътиборда эканини таъкидлади.

Бу борада юртдошларимиз вақтинчалик бир марталик ишларга ёлланадиган жойларда зарур жамоат тартиби ва ижтимоий-маиший шарт-шароитларни таъминлаш мақсадида Яшнобод туманида ташкил этилган аёлларга мўлжалланган “Кунлик ишчилар маркази” муҳим қадам бўлди.

photo5339180305468206124.jpg

Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳузурида филиал шаклида ташкил этилган мазкур шохобчада ишчиларни ёллаш ва уларни бир марталик иш билан таъминлаш учун барча қулайликлар мавжуд. Хусусан, асбоб-ускуналарни ижарага бериш тизими, арзонлаштирилган овқатланиш шохобчаси фаолияти йўлга қўйилган. Маданий ҳордиқ чиқариш учун имкониятлар (кутубхона, шахмат-шашка тахталари) яратилган. Кўрсатилаётган хизматлар давлат томонидан кафолатланади.

Хориж тажрибасини ўрганган ҳолда марказда вақтинчалик иш билан таъминлашда аутсорсинг ва аутстаффинг хизматлари йўлга қўйилган.

photo5337276402300464159.jpg

Мазкур марказ ишга туширилиши орқали иш изловчиларни рўйхатга олишда эскича ёндашувга барҳам берилади. Бўш иш ўринлари билан танишиш имконияти яратилади. Иш берувчи ва иш изловчилар ўртасида мулоқот қилиш учун майдон юзага келади. Шунингдек, рўйхатдан ўтган иш изловчиларнинг зарурий иш қуроллари билан боғлиқ муаммолари барҳам топиб, меҳнат муҳофазасининг кафолатланишига эришилади. Эътиборлиси, марказда кўрсатиладиган барча хизматлар бепул.

– Мен Наманган вилояти, Чуст туманиданман, – дейди Малоҳат Ғойипова. – Ўн йилдан буён Тошкентга келиб ишлаб кетаман. Асосан тикиш-бичиш ишларига чақирадиган мижозларим бор. Яхши ҳақ тўлашади. Ушбу марказнинг ташкил этилганидан хурсанд бўлдим. Сабаби, қишнинг совуқ кунларида, ёзнинг иссиқ кунларида иш берувчини кўчада кутар эдим. Марказда кутиш ва овқатланиш жойлари бор. 

photo5339180305468206123.jpg

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Яшнободда "Кунлик ишчилар маркази" очилди​