ЎзА Ўзбек

25.05.2019 16:58 Чоп этиш версияси

“Яшил берет” синовида ким ғолиб бўлди?

“Яшил берет” синовида ким ғолиб бўлди?

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги ДХХ Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмда Чегара қўшинлари қўмондонининг буйруғига мувофиқ махсус қидирув разведка взводи ҳарбий хизматчилари учун фахр саналган яшил беретга эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи синов мусобақалари ўтказилди.

Мазкур тадбир ҳарбий хизматчи ва зобитларнинг жисмонан, руҳан чидамлилиги, жанговар салоҳиятини янада ошириш, иқтидорлиларни рағбатлантиришга хизмат қилади.

a3b39888-2e24-44dc-a0af-b9d5fe8dc800.jpg

Чегара ҳудудларини қўриқлаш соҳаларини ички ва ташқи шароитларини, ер рельефларини ҳисобга олган ҳолда тузилган ва икки босқичда амалга оширилган бу йилги синовларда жами 54 нафар ҳарбий хизматчилар назарий тайёргарлик, қурол ва қуролсиз қўл жанги ҳаракатларини намойиш этиш, топография, узоқ масофага югуриш, тўсиқлардан ошиб ўтиш, мерганлик маҳорати, махсус машқлар ва яккама-якка жанговар олишувларда сараланди.

58abea6f-fbc1-4c09-9f5c-3fdb8dd000a1.jpg

Синов шартларидан ўтган ҳарбий хизматчиларга ДХХ Чегара қўшинлари томонидан бир қанча имкониятлар берилиб, синф тоифаси бир поғона оширилди. Ҳар бир ижобий ҳаракат билим, меҳнат ва сабр маҳсулидир. Яшил берет совриндорлари ана шу маррани забт этдилар.

Э. ЯДГОРОВ, ЎзА