ЎзА Ўзбек

13.09.2018 12:09 Чоп этиш версияси

​Японияда бир ойлик ўқиш кимга насиб этди?

​Японияда бир ойлик ўқиш кимга насиб этди?

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати берган маълумотларга кўра, Бухоро давлат университети ҳамда Япониядаги Фукуока префектураси таълим масалалари бўйича тадқиқот маркази ўртасида ҳамкорлик шартномаси тузилган.

Унга кўра, Япониядаги мазкур марказда ўқиш учун талабалар аниқланади.

Шу мақсадда Бухоро шаҳрида фаолият юритаётган Ўзбекистон-Япония марказида Бухоро давлат университетининг япон тилини биладиган талабалари ўртасида танлов ўтказилди. Танлов якунларига кўра, филология факультети инглиз тили филологияси таълими йўналиши 3-курс талабаси Сидиқа Абдураҳмонова ғолибликни қўлга киритди.

Энди С.Абдураҳмонова Бухоро давлат университети талабаси сифатида Япониянинг Фукуока таълим масалалари бўйича тадқиқот марказида бир ой давомида билимларини ошириб қайтади.

Барно Мелиқулова, ЎзА​
4 107