Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.07.2018 10:40 Чоп этиш версияси

Японияда жазирама туфайли уч киши ҳалок бўлди

Кунчиқар мамлакатда жорий йилнинг 25 июнидан 2 июлига қадар офтоб уриши туфайли 3,4 мингдан зиёд киши шифохонага ётқизилган, ҳаётдан кўз юмганлар эса уч нафарни ташкил қилмоқда. 

Япония ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси бугун тарқатган маълумотга асосланиб, бу ҳақда ТАСС хабар беради. 

Маълум бўлишича, ўтган ҳафтада ҳаво ҳарорати 30 даража Цельсийдан умуман пастламаган. Оқибатда ноқулай об-ҳаво шароитидан жабр кўрганлар сони 18-25 июнь оралиғи билан солиштирганда 5, 2 мартага кўпайган. Шу боисдан Япония ҳукумати аҳолини кўп миқдорда суюқлик қабул қилиш, бош кийимлари кийиш ва узоқ муддат офтобда қолмасликка чақирмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда Японияда жазирама туфайли 44 киши ҳаётдан кўз юмган эди. 10 минглаб японияликлар эса шифохонага ётқизилган бўлган.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
3 270