Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

18.05.2018 09:46 Чоп этиш версияси

Японияда “Ўзбекистон ҳафталиги”

Японияда “Ўзбекистон ҳафталиги”
Япониянинг мамлакатимиздаги собиқ элчиси К.Накаяма: “Ўзбекистон ва Ўзбекистонликларга ҳурматим чексиз”.

Ўзбекистон Республикаси ва Япония ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни янада мусnаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган “Ўзбекистон ҳафталиги” кунлари бир-биридан қизиқарли тафсилотларга бой тарзда ўтмоқда, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги матбуот хизмати. 

16 май куни японияликлар Ўзбекистоннинг гўзал табиати, қадимий обидалари, замонавий иншоотлари, шунингдек, урф-одат ва анъаналари тараннум этилган амалий санъат кўргазмасини томоша қилди. 

Ўзбек ва япон санъаткорларининг чиқишлари эса кунчиқар мамлакат санъат ихлосмандларини ҳайратга солди. Айниқса, миллий либосда саҳнага чиққан “Сурхон” гуруҳининг халқ оҳангида куйланадиган “Сирғали қиз” қўшиғи, “Гавҳар” рақс ансамблининг “Сурнай лазгиси” хореографик композицияси барчага бирдай манзур бўлди. Кун давомида вакилларимизнинг Япония парламенти депутатлари, маданият агентлиги раҳбари Р.Мията, шунингдек, бир қатор маданият ва санъат намояндалари билан ўтган учрашувлари ҳам самарали кечди. 

– Ўзбекистон ва Ўзбекистонликларга ҳурматим чексиз, – дейди Япониянинг мамлакатимиздаги собиқ элчиси К.Накаяма. – Айниқса, юртингиз ёшларининг интилувчанлиги, билимга чанқоқлигини жуда қадрлайман. Қолаверса, ўзбек халқининг маданияти ва санъати ҳам барчага намуна бўладиган даражада бетакрор. Самарқанд, Бухоро, Хива шаҳарларини эсласам юрагим орзиқиб кетади. Чинакам мўжиза!

Ўзбекистон маданият вазири ўринбосари К.Оқилова раҳбарлигидаги маданият ходимлари ва санъаткорлардан иборат делегация Токио миллий музейида бўлиб, у ердаги ноёб экспонатлар билан яқиндан танишди. Шунингдек, Токио миллий музейи директори М.Зения билан музейлар фаолиятини такомиллаштириш, замонавий ахборот коммуникация технологиялари ютуқларидан фойдаланган ҳолда музейга келувчилар учун яратилган қулайликлар билан танишди, улар билан икки томонлама дўстлик ва ҳамкорлик юзасидан келишиб олинди. 

Кеча “Ўзбекистон ҳафталиги” тадбирлари Япониянинг энг гўзал шаҳарларидан бири Нагояда давом этди.

photo5470076490445072632.jpg

photo5470076490445072631.jpg

photo5469896630099618082.jpg

photo5469896630099618083.jpg

photo5469896630099618085.jpg

photo5470076490445072623.jpg

photo5470076490445072625.jpg

photo5470076490445072624.jpg

photo5470076490445072626.jpg

photo5470076490445072627.jpg

photo5470076490445072628.jpg

photo5470076490445072629.jpg

photo5470076490445072630.jpg

ЎзА
8 106