ЎзА Ўзбек

05.09.2018 14:37 Чоп этиш версияси

Янгиланган мактабда биринчи қўнғироқ

Янгиланган мактабда биринчи қўнғироқ
Наманган шаҳридаги 48-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари янги ўқув йилини тубдан реконструкция қилинган бинода бошлади.

Мазкур таълим даргоҳи Президентимизнинг 2018 йил 3 февралдаги “2018 йил учун инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳалар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида тубдан реконструкция қилинди.

Мактабда умумий қиймати 2 миллиард 15 миллион сўмга яқин реконструкция ишлари бажарилди. “Саноат инвест лойиҳа” масъулияти чекланган жамияти лойиҳаси асосида “Стандартқурилиш” корхонаси бунёдкорлари томонидан мактабнинг ўқув биноси, спорт ва маросимлар заллари ҳамда ёрдамчи хўжалик иншоотлари тубдан таъмирланди.

Янги ўқув йилида мактабда 2200 нафардан зиёд ўқувчи таълим олади. Уларга 120 нафардан зиёд муаллим давлат таълим стандартлари асосида сабоқ беради.

13.jpg

Янгиланган мактабни фойдаланишга топшириш маросими биринчи қўнғироқ шодиёналарига уланиб, катта байрамга айланди. Унда вилоят, шаҳар, туман ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари, ота-оналар, фахрийлар, ёшлар иштирок этди.

Ёш авлод камолоти йўлида кўрсатилаётган ғамхўрликлар, таълим соҳаси ходимларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, меҳнатини муносиб рағбатлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар юксак самаралар бераётгани алоҳида таъкидланди.

Тадбирда Наманган вилояти ҳокими Х.Бозоров сўзга чиқди.  

А.Сатторов, Ҳ.Мамадалиев (сурат), ЎзА
7 189