ЎзА Ўзбек

03.12.2019 Чоп этиш версияси

ЯНГИЛАНАЁТГАН ЎЗБЕКИСТОН: 3 йилда 8 ярим минг нафарга яқин юртдошимиз Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинди

ЯНГИЛАНАЁТГАН ЎЗБЕКИСТОН: 3 йилда 8 ярим минг нафарга яқин юртдошимиз Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинди

Ихболидин Абдуллаев 1994 йил Қирғизистон Республикаси Ўш вилоятидан ота-онаси билан Ўзбекистонга келган. 

– Шу заминда яшаб, уни жондан азиз билсам-да, фуқаролик паспортига эга бўлмаганим мени қийнар эди. Улғайган сари ҳужжатнинг қадрини билиб бордим. Баъзида паспортини ёмон аҳволда олиб юрганларни кўрсам, юрагим туздек ачирди. “Қани шу менда бўлса эди, духобага ўраб юрардим” деб. Паспорт инсонни юраги экан. Яратганга шукр, бугун фуқаролик паспортини қўлимга олдим. Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этиб, мамлакатимиз тараққиётига хизмат қиламан, – дейди И.Абдуллаев.

Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизматидан олинган маълумотларга кўра, 2016 йил декабрь ойидан 2019 йилнинг сентябр ойигача Ўзбекистонда яшаётган юртдошларимиздан 8 минг 348 нафари Ўзбекистон фуқароси бўлди.


4.jpg



4 930
Сайёра ШОЕВА, ЎзА