ЎзА Ўзбек

09.11.2019 Чоп этиш версияси

Янгиерда иккита хорижий корхона қурилиши бошланди

Янгиерда иккита хорижий корхона қурилиши бошланди

Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида бир йўла иккита тўғридан-тўғри хорижий инвестиция иштирокидаги йирик лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида қурилиш ишлари бошлаб юборилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Янгиер шаҳар ҳокими И.Хўжаев, хорижлик инвесторлар, шаҳар мутасадди ташкилотларининг раҳбарлари ва қурувчилар иштирок этди.

Янгиер кичик эркин иқтисодий зонаси ҳудудида 6 миллион 500 минг долларлик киритилган хорижий инвестиция ҳисобига ўтган 2018 йилдан ишга туширилган ун маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Inter Greyn” масъулияти чекланган жамияти изчиллик билан фаолият олиб бормоқда. Айни пайтда корхона томонидан 4 миллион долларлик маҳсулот экспорти амалга оширилди.

Янгиер Эркин иқтисодий-4.jpg

Янгиер ЭИЗ ҳудудида ана шундай йирик корхоналардан иккитасининг қурилишига старт берилгани қувонарли. Жумладан, умумий қиймати 7 миллион 500 минг долларни ташкил этувчи келгуси 2020 йилнинг IV чорагида ишга туширилиши режалаштирилган Хитой инвесторлари иштирокидаги “NANOBLOCK” МЧЖ ҳар хил турдаги газаблоклар ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Корхонада ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг 70 фоизи экспорт қилинади.

Шунингдек, қурилиши жадал бошлаб юборилган иккинчи – “YANGIYER FLOUR TRADING” МЧЖ ҳам келгуси йил ниҳоясига бориб ишга туширилиши режалаштирилмоқда. Умумий қиймати 3 миллион 500 минг долларини ташкил этган ушбу лойиҳа афғонистонлик инвестор Шафиқ Алимига тегишли. Ушбу корхона буғдойни қайта ишлаб, ун маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Корхонада ишлаб чиқариладиган маҳсулотлари тўлиқ экспортга йўналтирилиши режалаштирилган.

Ҳар иккала лойиҳа тўла ишга тушгач 130 дан ортиқ янги иш ўрни яратилади.

Янгиер Эркин иқтисодий-7.jpg

Янгиер Эркин иқтисодий-8.jpg

Янгиер Эркин иқтисодий-9.jpg

657
А.ҚАЮМОВ, ЎзА