Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.08.2017 18:44 Чоп этиш версияси

Янгича ишлаш режаси белгиланди

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Тошкент шаҳар кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 12 июль куни парламент палаталари, сиёсий партиялар, Ўзбекистон Экологик ҳаракати, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари фаолиятининг таҳлили ва истиқболдаги вазифаларига бағишланган видеоселектор йиғилишидаги маърузасида партия тизимини янада такомиллаштириш, электорат билан алоқаларни мустаҳкамлаш, дастурий вазифаларни бажариш каби масалалар юзасидан билдирган танқидий фикрлари муҳокама қилинди.

Мазкур видеоселектордан сўнг парламент палаталари аъзолари, партиялар фаолиятида ўзгаришлар кузатилмоқда. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фаолиятида ҳам янгича ёндашувларни пайқаш мумкин. Жумладан, партия ташкилотлари, хусусан, бошланғич партия ташкилотлари ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари ўртасида алоқанинг узвийлигини таъминлаш, туман Кенгашлари фаолиятини янада кучайтириш чоралари кўрилмоқда.

Партиянинг Тошкент шаҳар кенгаши янги чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқди. Унда аҳоли билан мулоқотларни мунтазам ташкил этиш, муаммоларини ҳал этишда кўмаклашиш, уюшмаган ёшлар ўртасида тарбиявий аҳамиятли чора-тадбирларни амалга ошириш, бунда партиянинг “Ёшлар қаноти” фаолиятини кучайтириш, тиббий хизмат сифатини яхшилаш борасидаги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, жамиятимизда қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш каби бир қатор устувор вазифалар кўзда тутилган.

Йиғилишда партиянинг Тошкент шаҳар кенгаши ва депутатлик гуруҳи фаолиятининг жорий йил биринчи чорак якунлари бўйича ҳисоботи тингланди.

Улуғбек Асроров, ЎзА
4 715






Все о погоде - Pogoda.uz