ЎзА Ўзбек

14.01.2020 Чоп этиш версияси

Янги йилдан янги бинода

Янги йилдан янги бинода

Қорақалпоғистон Республикаси Қaнликўл туманидаги 13-давлат мактабгача таълим муассасаси замонавий бинога эга бўлди.

photo5256119146951847123.jpg


125 ўринга мўлжалланган икки қаватли бино“Нукус қурилиш монтаж сервис” масъулияти чекланган жамияти томонидан сифатли қуриб битказилди. Бунинг учун умумий қиймати 3 миллиард 352 миллион сўмлик қурилиш- монтаж ишлари бажарилди.

Муассасада келажак ворисларининг замон талаблари асосида тарбияланиши учун барча шароит яратилган. Гуруҳ хоналари керакли жиҳозлар, юмшоқ ўйинчоқлар ва ўқув қуроллари билан таъминланган.

1 194
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА