ЎзА Ўзбек

10.08.2018 14:04 Чоп этиш версияси

Янги уйлар эгаларига топширилди

Янги уйлар эгаларига топширилди
Фарғона шаҳрининг Мустақиллик шаҳарчасида 7 қаватли 10 та уй фойдаланишга топширилди.

“Марғилон ихтисослаштирилган таъмир қурилиш” хусусий корхонаси бунёдкорлари томонидан замонавий меъморчилик андозалари асосида қад ростлаган уйларда фаровон турмуш учун барча қулайликлар яратилган. Уйлар атрофида болалар ўйин майдончалари, автомобиллар қўйиш жойи ва бошқа инфратузилма объектлари барпо этилган.

–Икки хонали замонавий уйга кўчиб ўтдик, - дейди янги уй соҳиби Наврўзбек Маматқулов. – Бу мустақиллигимизнинг 27 йиллиги арафасида оиламиз учун катта туҳфа бўлди. Уч фарзандимни муносиб турмуш шароитида вояга етказиш имкониятига эга бўлганимдан хурсандман.

7 (1).JPG

8 (1).JPG

11.JPG


Муқимжон Қодиров (сурат) ЎзА
9 511