ЎзА Ўзбек

02.09.2018 09:20 Чоп этиш версияси

Янги уй калитлари ўз эгаларига топширилди

Янги уй калитлари ўз эгаларига топширилди
Юртимизда аҳолини уй-жой билан таъминлаш, бунинг учун замон талабларига тўла жавоб берадиган кўп қаватли уйлар бунёд этишга катта эътибор қаратилмоқда. Бунда кам таъминланган оилаларга мўлжалланган арзон уй-жойлар қурилиши ҳам назардан четда қолаётгани йўқ. 

гп.jpg

Энг улуғ, энг азиз айём – мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллик байрами шукуҳи кезиб юрган шу кунларда Навоий шаҳрида 7 қаватли, ҳар бири 42 хонадондан иборат 10 та кўп қаватли турар-жой бинолари фойдаланишга топширилди.

ен.jpg

“151-ҚМП” ва “Темур Малик” масъулияти чекланган жамиятлари бунёдкорларининг меҳнати туфайли қисқа муддатда қуриб битказилган объектларнинг очилиш маросими муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди.

еомп.jpg

– Биз 3 хонали уйнинг соҳиби бўлдик, – дейди фуқаро Ш.Барноев. – Бу бизга мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллигига унутилмас байрам совғаси бўлди. 

м.jpg

Шунингдек, шаҳарнинг Маҳмуд Торобий кўчасида ҳам 2 та 5 қаватли турар-жой биноларининг эгаларига топшириш маросими аҳоли учун байрамга муносиб туҳфа бўлди.

Нуриддин Раҳимов, ЎзА
9 229