ЎзА Ўзбек

25.03.2020 Чоп этиш версияси

Янги қувватлар ишга туширилди

Янги қувватлар ишга туширилди

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ тизимидаги “Қуйи Бўзсув ГЭСлар каскади” таркибидаги ГЭС-14 да олиб борилаётган модернизация ишлари натижасида ГЭСдаги иккинчи гидроагрегат тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, комплекс синовлардан ўтказилиб, ишга туширилди.

Мазкур гидроэлектростанцияда модернизация ишлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 январдаги 3463-сонли қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда.

photo5460614814930939157.jpg

ГЭС-14 Зангиота туманида оқиб ўтувчи Бўзсув каналида жойлашган бўлиб, ушбу ГЭС 1940 йилда ҳашар йўли билан барпо этилган. ГЭСнинг умумий қуввати модернизациядан олдин 6,6 МВт қувватга эга бўлган 2 та гидроагрегат, умумий 13,2 МВт га эга эди. Узоқ йиллар мобайнида жисмонан ва маънан эскирган ГЭС белгиланган қувватда ўз фаолиятини давом эттира олмас эди. ГЭСда олиб борилган модернизация ишлари натижасида мазкур гидроэнергетик қурилмалар 15 МВтга етказилиб, ГЭСнинг иккинчи гидроагрегати тўлиқ таъмирланиб, ишга туширилди.

Мамлакатимизда жорий этилган карантин ҳолатига қарамасдан, халқ фаровонлиги йўлида ишчи-ходимлар томонидан фидоий ва машаққатли ишлар амалга оширилди. Бунинг замирида биргина мақсад юртимиз гидроэнергетика салоҳиятини юксалтиришдир.

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ
Ахборот хизмати

8 871
ЎзА