Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.09.2018 09:56 Чоп этиш версияси

Янги ўқув йилига улкан мақсадлар билан

Янги ўқув йилига улкан мақсадлар билан

Бугун мамлакатимизнинг барча таълим муассасаларида бўлгани каби Наманган муҳандислик-технология институтида ҳам 2018/2019 ўқув йили бошланишига бағишланган тантанали маросим ўтказилди.

64287d60-6e18-4f47-a26a-c1c32e2e3a2d.jpg

Институт ректори, физика-математика фанлари доктори, профессор, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Одилжон Маматкаримов устоз-муаллимлар ва талаба-ёшларни мустақиллик байрами билан табриклаб, мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган шиддатли ислоҳотлар жараёнида олий таълимнинг сифат-самарадорлигини ошириш, мазкур соҳага татбиқ этилаётган янгиликлар ҳақида атрофлича тўхталди. Янги ўқув йили институт тарихида улкан ўзгаришлар йили бўлиши, айниқса, ривожланган хорижий таълим даргоҳлари билан ҳамкорликда улкан режалар амалга оширилиши таъкидлади.

Институт профессори, иқтисод фанлари доктори Аҳмаджон Солиев ўз сўзида кейинги икки йил ичида таълим жабҳасида туб бурилиш ясалгани, бу борада ижобий ўзгаришлар яққол кўзга ташланаётганини қайд этди ва бундай имкониятлардан ёшларни оқилона фойдаланишга чақирди.

Янги ўқув йилида талабалик бахтига муяссар бўлган, енгил саноат технология факультетида таҳсил оладиган Зулфизар Муллажонова янгича услубдаги тест синовлари шаффофлик ва адолат тамойиллари асосида ўтказилганлигини айтди, ёш авлод камолоти йўлида қаратилаётган юксак эътибор учун Президентимизга миннатдорлик билдирди.

“Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” ғояси асосидаги “Мустақиллик дарси” ва “Маънавият соати”да 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг мазмун-моҳияти, Президентимизнинг мустақиллигимизнинг 27 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга қаратилган қарори, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқи ҳамда Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида илгари сурилган ғоялар хусусида сўз юритилди.

Маълумот ўрнида, институтда 3 мингга яқин талаба 19 та таълим йўналишида янги ўқув йилини кўтаринки кайфиятда бошлади. Янги 3 та таълим йўналиши ва 2 та магистратура мутахассислиги очилди. Хусусан, Президентимизнинг 2017 йилнинг июль ойида вилоятимизга қилган ташрифи чоғида берган тавсия-кўрсатмаларидан келиб чиққан ҳолда гулчиликка қизиққан 40 нафар ўғил-қиз манзарали боғдорчилик ва кўкаламзорлаштириш таълим йўналиши бўйича талабаликка қабул қилинди.

Оқилхон Дадабоев

ЎзА
3 637