Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.09.2018 14:48 Чоп этиш версияси

Янги ўқув йили: бурч ва масъулият даври

Янги ўқув йили: бурч ва масъулият даври
Тошкент темир йўл муҳандислари институтида Ватанимиз мустақиллигининг 27 йиллиги ва янги ўқув йилининг бошланиши муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Институт ректори Маъруф Расулов таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритиб, талаба ва ўқитувчиларга янги ўқув йилида муваффақият тилади.

Бу йил олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари мутлақо янги тизимда амалга оширилди. Тест синовларида шаффофликни таъминлаш, коррупциянинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилди. Пировардида билимли ва иқтидорли ёшлар талабалик бахтига муяссар бўлди.

Тошкент темир йўл муҳандислари институтига бу йил 1350 дан зиёд ёш ўқишга қабул қилинди. Бу ерда замонавий таълим олиш учун етарли шарт-шароит яратилган, ўқитувчиларнинг обрў-эътиборини юксалтириш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

– Ушбу имкониятлардан самарали фойдаланиб, юксак илм чўққиларини забт этишга, ўқув йили мобайнида устозларимиз берган билимларни чуқур ўзлаштиришга, ўз устимизда тинимсиз ишлаб, янги марраларни эгаллашга интиламиз, – дейди 1-босқич талабаси Шоғаффор Ботиров. – Ўқув йилининг "Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!" шиори билан бошланиши, унда депутатларнинг иштироки бизни янада руҳлантирди.

Мустақиллик дарсларида талаба-ёшларга мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, соҳа ютуқлари ҳақида гапириб берилди.

Моҳигул Қосимова, ЎзА
4 755