ЎзА Ўзбек

21.07.2018 13:02 Чоп этиш версияси

Янги ўқув маскани – “ММФИ” МТЯУ филиали қачон ишга тушади

Янги ўқув маскани – “ММФИ” МТЯУ филиали қачон ишга тушади Макур олий таълим муассасаси ўз фаолиятини 2019/2020 ўқув йилидан бошлайди.

“ММФИ” МТЯУ филиалига абитуриентларни қабул қилиш ва битирувчиларни аттестациядан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда, бош муассаса томонидан белгиланадиган талаблар, тартиб ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади.

Битирувчиларга ўқиш тамомланганидан сўнг бош муассасанинг белгиланган намунадаги дипломи берилади ва бу диплом Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинади.

Белгиланган муддатгача ўқув жараёнига илғор педагогика ва ахборот технологиялари, илм-фан ва техниканинг энг янги ютуқлари жорий этилиши, “ММФИ” МТЯУ филиали мутахассисларининг малакаси оширилишини ва профессор-ўқитувчиларининг қайта тайёрланиши, филиал кутубхона фондининг шакллантирилиши ҳамда замонавий ўқув, ўқув-услубий ва илмий-техник адабиётлар билан тўлдирилиши юзасидан барча чоралар кўрилади.

Мазкур муассаса Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Улуғбек шаҳарчаси, Хуросон кўчаси 1-уйда жойлашган қурилиши тугалланмаган радиокимёвий комплекс ва унга туташ ҳудудда иш бошлайди.

ЎзА
6 822