ЎзА Ўзбек

07.09.2018 23:33 Чоп этиш версияси

Янги университет журналистика ривожига хизмат қилади

Янги университет журналистика ривожига хизмат қилади Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда сўз олганлар Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг ташкил этилгани келажакда соҳада етук кадрлар тайёрлаш борасидаги яна бир муҳим қадам бўлганини таъкидлади.

3.jpg 

Тадбирда университет ректори Ш.Қудратхўжаев барчани самимий қутлаб, ҳамкор ташкилотлар вакилларига сертификатлар топширди.

4.jpg 

Маросимда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети тақдимотига бағишланган фильм намойиш этилди.

...Ҳаяжонли дамлар. Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг тантанали очилиш маросими ленталари кесилди. 

2.jpg

– 2018/2019 йилги ўқув йили тантанали бошланди, – дейди Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети интернет журналистика ва ижтимоий тармоқлар факультети декани Нозима Муратова. – Ўқув аудиторияларининг ҳар бирида медиа маҳсулотларни узатиш, кўриш имконияти яратилган, дарс жадваллари ҳам электрон тарзда йўлга қўйилган. Бакалавр босқичида эса 8, магистратура босқичида 9 йўналишда талабаларимиз билим олади. 

5.jpg 

– Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган мазкур университет талабаси бўлиш шарафига муваффақ бўлдим, – дейди Дилшода Олимова. – Келажакда ўзбек журналистикасини жаҳонга танитадиган салоҳиятли кадр бўлиб етишишга бор кучимни сарфлаб, ҳаракат қиламан.

Очилиш маросимидан сўнг меҳмонлар университетда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, яратилган шароитлар билан танишди. 

6.jpg

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.Абдувоҳидов сўзга чиқди.

7.jpg

Инобат Аҳатова, ЎзА
11 417