ЎзА Ўзбек

02.04.2018 12:18 Чоп этиш версияси

Янги ташкил этиладиган Аккредитация марказининг вазифалари қандай?

Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳузуридаги “Ўзбекистон мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш маркази” Давлат корхонаси негизида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошида Аккредитация маркази ташкил этилади.

Бу Президентимизнинг жорий йил 30 мартдаги “Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида қайд этилди.

Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш ва инспекция назорати бўйича вазифалари, синов ва калибрлаш лабораториялари, шунингдек, илгари берилган аккредитация гувоҳномалари тўғрисидаги марказлаштирилган маълумотлар базаси ва материаллари эндиликда мазкур Марказ тасарруфига ўтказилади.

Марказ мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, мувофиқликни баҳолаш органларини халқаро стандартларга кўра аккредитация қилиш, шунингдек, мувофиқликни баҳолаш бўйича аккредитация қилинган органлар ва метрология хизматларининг белгиланган шартлар ва талабларни бажариши устидан инспекция назоратини амалга ошириш, халқаро ва миллий аккредитация органлари билан фаол ҳамкорлик қилиш, ушбу соҳада халқаро стандартлар ва техник регламентларни жорий этиш, мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш соҳасида миллий ва халқаро илмий-тадқиқот, таълим ва бошқа муассасалар томонидан амалга оширилаётган давлат илмий-техникавий дастурлари ва лойиҳаларининг ягона буюртмачиси вазифаларини бажариш каби вазифаларни бажаради.

ЎзА
5 341