ЎзА Ўзбек

15.01.2020 Чоп этиш версияси

Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси мазмун-моҳияти аҳолига тушунтирилмоқда​

Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси мазмун-моҳияти аҳолига тушунтирилмоқда​

Қашқадарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси ташаббуси билан Қарши шаҳрида янги таҳрирдаги Солиқ кодекси мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган амалий семинар бўлиб ўтди.

Унда хўжалик юритувчи субъект вакиллари, бош ҳисобчилар иштирок этди.

Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси 71 та боб 480 та моддадан иборат бўлиб,ундан қатор янгиликлар, ўзгартиришлар ўрин олди.

264414255_201285.jpg

– Қўшилган қиймат солиғини қайтариб бериш тизими тубдан ўзгартирилди, – дейди Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Алишер Қодиров. – Жумладан, солиқ мажбуриятларини ўз вақтида адо этган солиқ тўловчиларга 2020 йилнинг 1 июлидан бошлаб қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳосил бўлган ортиқча суммани, яъни “манфий” қолдиқ суммасини тўлиқлигича қайтариш тартиби жорий этилмоқда.

Семинарда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.

– Ушбу семинарда жуда кўп янгиликлардан хабардор бўлдик. Ўзимизни қийнаётган саволларга жавоблар олдик, – дейди тадбиркор Сарвар Жамолов. – Албатта бу янгиликлар фаолиятимизни янада кенгайтиришга яқиндан ёрдам беради.

Бу каби тарғибот тадбирлари вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида ўтказилади.

782
ЎзА