ЎзА Ўзбек

16.01.2020 Чоп этиш версияси

Янги солиқ кодекси Давлат солиқ қўмитаси раиси иштирокида ўрганилди

Янги солиқ кодекси Давлат солиқ қўмитаси раиси иштирокида ўрганилди

Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.Мусаев иштирокида семинар ўтказилди.

Кўргазмали тарзда ташкил этилган семинарда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Жаҳонгир Мамажонов, Давлат солиқ қўмитаси масъул ходимлари, вилоятда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари, ҳисобчилари, якка тартибдаги тадбиркорлар иштирок этди.

Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, янги солиқ кодексидаги ўзгаришлар махсус кўргазмали воситалар, видеороликлар орқали ўзгаришлар тушунтириб берилди.

– Бу каби семинарлар биз учун жуда фойдали – дейди тадбиркор Мурод Хушвақтов. — Солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар тўғрисида малакали мутахассислар маълумот беришди. Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан айланмадан солиқ тўлаш тартибидаги қатор ўзимни қизиқтирган саволларга жавоб олдим.

Шунингдек, Давлат солиқ қўмитаси Раиси Самарқанд шаҳрида фаолият юритаётган “Samarkand Euro asia textle Asia” масъулияти чекланган жамияти ва “Tuft and grass” қўшма корхоналарида бўлиб, ишлаб чиқариш жараёни билан танишди. Корхоналарнинг раҳбарлари ва бош ҳисобчилари билан Янги таҳрирдаги Солиқ Кодекси мазмун-моҳияти, солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар бўйича суҳбатлашди. Берилган саволларга жавоб бериш билан бирга тадбиркорларнинг таклифларини тинглади.

– Электрон ҳисобварақ-фактурадан фойдаланиш орқали ортиқча қоғозбозликлар камаяди — дейди “Tuft and grass” қўшма корхонаси бош ҳисобчи Умид Солиев. — Ҳисобварақ-фактурадаги турли хатоликларнинг олди олинади. Электрон ҳисобварақ-фактуралар маҳсулотларимиз қаерда яхши сотилаётганлигини, қайси маҳсулотга талаб юқорилигини мониторинг қилиш имконини ҳам беради.

4 321
Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА