Ўзбекистондаги Гейдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият марказининг лойиҳасига кўра илк маротаба “Озарбайжон-ўзбек ва ўзбек-озарбайжон луғати” нашр этилди.

Мазкур лойиҳани амалга оширишда Озарбайжон Миллий фанлар академиясининг Низомий номидаги тилшунослик институти ва Ўзбекистон Фанлар академияси ходимлари, ҳар икки давлат олимлари фаол иштирок этди.

Луғатга жами 23 мингдан зиёд сўз ва ибора, ҳар икки тилда қўлланиладиган транскрипциялар киритилган. Лойиҳа раҳбари Ўзбекистондаги Гейдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият маркази директори Самир Аббосов луғатга сўз боши ёзган.

Китоб сўзбошисида қадимий ва бой ўтмишга эга Озарбайжон ва Ўзбекистон маданияти цивилизация ривожи, Шарқ ва жаҳон илм-фани, адабиёти ва санъатини бойитишга улкан ҳисса қўшгани қайд этилган. Ушбу икки тил тарихий тараққиёт йўли турлича бўлишига қарамай, турк тили уларнинг асосини ташкил этади. Озарбайжон тили сингари ўзбек тили ҳам туркий тилларнинг ўғуз ва қарлуқ тил гуруҳига киради. Умумфойдаланиладиган луғатни чоп этишдан кўзланган асосий мақсад ушбу тиллар ўртасида ўзига хос кўприкни яратишдир.

“Озарбайжон-ўзбек ва ўзбек-озарбайжон луғати” қардош икки халқнинг маданий, илмий, ва адабий муносабатларини ривожлантиришга муҳим ҳисса қўшади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги луғат нашрдан чиқди