ЎзА Ўзбек

16.03.2018 18:41 Чоп этиш версияси

Янги кун, эзгу тилаклар намойиши

Президентимизнинг жорий йил 23 февралдаги “2018 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ шу кунларда мамлакатимизнинг маданият ва истироҳат боғлари, маҳалла гузарлари, таълим муассасаларида Наврўз сайиллари ўтказилмоқда.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Миробод туман кенгаши ташаббуси билан “Қадрият, урф-одат, анъана ва ёшлар” фестивали бўлиб ўтди.

Миробод тумани ҳокими Ш.Пўлатов, Ёшлар иттифоқи Миробод туман кенгаши раиси С.Саидхонов халқимизнинг эзгу ва гўзал қадриятларини, олижаноб орзу-интилишларини мужассам этган Наврўз байрами барча юртдошларимиз орзиқиб кутадиган, умумхалқ байрами эканини таъкидлади.

Байрам кўтаринки руҳда ўтди. Наврўз тарихига оид маълумотлар, миллий урф-одатларимизга оид бадиий чиқишлар барчага кўтаринки кайфият улашди. Сумалак, ҳалим, кўк сомса каби баҳорий таомлар улашилди, халқ ўйинлари, миллий ҳунармандлик маҳсулотлари ҳамда бугунги тинч-осуда ҳаётимиз, турли соҳаларда эришилаётган ютуқларимиз ҳақида ҳикоя қилувчи кўргазма ташкил этилди.

Ёшлар ўз чиқишларида турли миллат ва элатлар урф-одати, анъанаси, миллий либос, таом ва рақсларини акс эттирди.

Нурилло Насриев, ЎзА
9 985