ЎзА Ўзбек

12.07.2020 Чоп этиш версияси

Янги корхонада 300 нафар хотин-қиз иш билан таъминланди

Янги корхонада 300 нафар хотин-қиз иш билан таъминланди

Андижон вилояти Марҳамат туманида «Касаба текстиль ҳамкор» масъулияти чекланган жамиятига қарашли трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси иш бошлади.

Лойиҳа қиймати 6,5 миллиард сўмга тенг корхона Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси ҳамда тадбиркор Қувончбек Ҳайдаров ҳамкорлигида тенг шерикчилик асосида барпо этилди.

2.JPG

6.JPG

Таъкидлаш жоиз, мазкур лойиҳага Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш бўйича республика ишчи гуруҳининг туман ҳудудидаги ўрганишларидан сўнг асос солинганди. Хусусан, Инқирозга қарши курашиш жамғармаси томонидан касаба уюшмалари федерациясига ажратилган маблағлар ҳисобидан лойиҳа учун 3 миллиард сўм йўналтирилди. Бундан ташқари, ташаббускор тадбиркорнинг 3,5 миллиард сўм маблағи сарфланди. Корхона иш бошлагач, 300 нафар маҳаллий аҳоли иш билан таъминланди. Уларнинг аксарияти оғир ижтимоий шароитдаги ҳамда иш излаб юрган хотин-қизлардир.

Яқин келажакда корхонада ишлаб чиқариш кўламини кенгайтириш ҳамда иш ўринлари сонини 600 тага етказиш мўлжалланган.

3 655
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ(сурат), ЎзА