ЎзА Ўзбек

03.09.2020 Чоп этиш версияси

ЯНГИ КИТОБ: Ўзбек маданиятида сув

ЯНГИ КИТОБ: Ўзбек маданиятида сув

“Akademnashr” нашриёти Адҳамжон Ашировнинг "Ўзбек маданиятида сув" номли китобини чоп этди.

Китобда сувнинг поклик, тириклик рамзи экани ҳақида гап боради. Томчида ҳаёт аксланганидек, китобдаги ҳар сатрда мавзунинг кўлами янада чуқурроқ очиб берилишга ҳаракат қилинган.

Тўпламда сувнинг ҳадсиз хизматлари ҳақида гап боради. Унинг тамаддунда ўз ўрни борлиги таъкидланади.

Китобда сув билан боғлиқ мифологик қарашлар, ўзбек фольклорида сув талқини, оилада сув билан боғлиқ маданият ва тарбия, турфа маросимларда сувнинг ўрни ва тиббий хусусиятлари ҳақида батафсил маълумотлар берилган.

Китоб сув илмига қизиқувчи китобхонлар ва адабиёт ихлосмандлари учун мўлжалланган.

3 006
ЎзА