ЎзА Ўзбек

26.08.2020 Чоп этиш версияси

ЯНГИ КИТОБ: Хуросон ва Мовароуннаҳр географияси батафсил шарҳланган

ЯНГИ КИТОБ: Хуросон ва Мовароуннаҳр географияси батафсил шарҳланган

“Фан” нашриёти Истахрийнинг “Китаб ал-масалик вал-мамалик” асарини чоп этди.

Ўз даврининг машҳур сайёҳи, иқтидорли географи Истахрийнинг бу асарида Хуросон ва Мовароуннаҳр табиати, бетакрор иқлими ҳақида қизиқарли маълумотлар учрайди. Ҳудуд географияси батафсил шарҳланган.

Асар таржимасига янгича ёндашилган. Яъни, асарнинг араб тилидаги 11 та, форсий таржимасидаги 8 та қўлёзма ва нашрларидаги матнларидан фойдаланилган.

Мутахассислар бу китобни Марказий Осиёнинг ўрта асрлар тарихий географиясини ўрганишда асосий манбалардан бири, дея эътироф этмоқда.

Асар тарихчи олим Равшан Худойберганов томонидан нашрга тайёрланиб, академик Дилором Юсупова муҳаррирлигида чоп этилган.

4 693
ЎзА