ЎзА Ўзбек

16.07.2018 12:54 Чоп этиш версияси

Янги кўргазмага марҳамат!

Ўзбекистон Бадиий академияси марказий кўргазмалар залида витражист-рассом Альберт Ахмедшиннинг “Ёруғлик архитектоникаси” деб номланган шахсий кўргазмаси очилди.

Витраж санъати қадимдан машҳур бўлган. У асосан архитектурада кенг қўлланилади. Витраж нафақат бино интерьерларини турли рангли шишалар воситасида безатади, балки рангларни сочган ҳолда кўринишини ҳам ўзгартиради.

Кўргазмада ижодкорнинг турли бинолар, обидаларга ишлаган безаклари тасвири туширилган асарлари намойиш этилмоқда.

А.Ахмедшин 1946 йилда Тошкентда туғилган. 1978 йилда Тошкент политехника институтининг (ҳозирги Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети) архитектура факультетини тамомлаган. У кўплаб бинолар қурилишида фаол иштирок этган. 2001 йилдан буён Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси. Витраж санъатидаги меҳнатлари учун Ўзбекистон Бадиий академиясининг кумуш ва олтин медаллари соҳиби бўлган.

Б.Мелиқулова, ЎзА
7 619