ЎзА Ўзбек

14.08.2018 15:14 Чоп этиш версияси

Янги эранинг жиддий лойиҳалари

Янги эранинг жиддий лойиҳалари
“Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази ва Иқтисодий тадқиқотлар ўтказиш маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Меморандумда IT соҳасини ривожлантириш, "Электрон ҳукумат"ни тарғиб қилиш ва давлат хизматлари тақдим этилиши сифатини ошириш учун инновацион тадқиқотлар ўтказиш каби йўналишлар бўйича ҳамкорлик масалалари алоҳида белгиланган.

Томонлар ҳамкорликда АКТни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари бўйича халқаро ва хорижий ташкилотлар билан илмий ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали мамлакатимизда ахборот-коммуникация технологиялари равнақига ҳисса қўшадилар. Шу билан бирга, рақамли иқтисодиёт, “ақлли шаҳар” ва инновацион инфраструктура лойиҳалари доирасида илмий-амалий тадқиқотлар ўтказиш кўзда тутилган. 

Н.Усмонова, ЎзА
8 733