Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

16.05.2019 18:18 Чоп этиш версияси

Янги қонун тадбиркор ва инвесторлар манфаатига хизмат қилади

Янги қонун тадбиркор ва инвесторлар манфаатига хизмат қилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги қонунининг қабул қилиниши: миллий қонунчиликни такомиллаштиришнинг долзарб масалалари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. 

Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этган давра суҳбатида қонуннинг мазмуни, аҳамиятини ижрочилар ва аҳолига тушунтириш, давлат-хусусий шериклик соҳасидаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш жараёнини янада такомиллаштириш бўйича аниқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Халқаро эксперт ва мутахассислар қонуннинг қоидалари, принциплари халқаро нормаларга тўлиқ мос келишини, тадбиркорлик субъектларининг, шу жумладан, хорижий инвесторлар, давлат-хусусий шериклик жараёнининг бошқа иштирокчилари ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини кафолатловчи муҳим ҳужжат эканини қайд этди.

– Ушбу қонуннинг қабул қилиниши муносабати билан миллий қонунчиликни такомиллаштириш масаласи кун тартибига чиқмоқда. Эндиликда ер, фуқаролик, солиқ, божхона каби йўналишлардаги қонунчиликка тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш лозим, – деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Бекзод Ортиқов.

Хуршид ҚОДИРОВ, ЎзА