Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

24.05.2018 20:10 Чоп этиш версияси

Янада обод бўлаётган масканлар

Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Шавкат Эргашев ҳар тонг маҳаллаларни айланишни, одамларнинг муаммоларини тинглашни, камчиликларни ўз вақтида бартараф этишни канда қилмайди.

Тошкент шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари ходимларига мазкур туманда амалга оширилаёган ишлар хусусида маълумот берилди.

Ушбу туман пойтахтимизнинг яшил ҳудуди саналади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 12 декабрдаги тегишли қарорига мувофиқ Мирзо Улуғбек туманини комплекс ривожлантириш бўйича 2017-2019 йилларга мўлжалланган Дастур ишлаб чиқилиб, тасдиқланган. Унинг доирасида 591 лойиҳа амалга оширилиши кўзда тутилган.

Туманнинг ТТЗ мавзесидаги 38,8 гектар майдонда ташкил этилган кичик саноат зонасида элликка яқин тадбиркорлик субъектига бино-иншоотлар ва ер майдонлари ажратиб берилган. Бугунги кунда бу ерда 8 та лойиҳа ишга тушган бўлиб, 40 таси бўйича қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Мактаб, тиббиёт муассасаларини капитал, жорий таъмирлаш, моддий-техника базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу билан бирга, хусусий мактабгача таълим масканларини қуриш, таъмирлаш ва кенгайтириш юзасидан тегишли ишлар амалга оширилмоқда. Маҳаллаларда ободонлаштириш, темир гаражларни бузиш, дарахтларга шакл бериш, йўлларни таъмирлаш ишлари изчил бажарилмоқда.

Матбуот анжуманида туманда амалга оширилаётган ишлар юзасидан журналистларнинг саволларига атрофлича жавоб қайтарилди.

Назокат Усмонова, ЎзА
2 988