Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.06.2018 12:25 Чоп этиш версияси

Яна истеъмолчи ҳақ

Яна истеъмолчи ҳақ
Амударё тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига туманнинг Манғит шаҳридаги Туркистон кўчаси, 5-уйда истиқомат қилувчи фуқаро Холжон Якубова мурожаат қилди. 

Мурожаатга кўра, истеъмолчининг хонадонига таъминотчи корхоналарнинг тақдим этган маълумотига асосан Мажбурий ижро бюроси томонидан қайд этилган 38749-сонли талабномага кўра, 3 миллион 395 минг 423 сўм қарздорлик ёзилган эди.

Мурожаат бўйича жамиятнинг масъул ходимлари ўрганиш ишларини олиб боришди. Натижада истеъмолчининг 2014, 2015, 2016, 2017 йиллар давомида хонадон тўловлари учун ойлик маошдан ушлаб қолинган пуллар ҳисоб рақамига тушмагани сабаб қарздорлик вужудга келгани аниқланди. Шу боис нореал қарздорлик истеъмолчи фойдасига ҳал қилинди.

ЎзА
8 558