Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.03.2018 12:19 Чоп этиш версияси

Яна бир фирибгар фош бўлди

Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилдан кейин ҳам чиқади. Урганч туманилик Қодир Жабборов (исм-фамилияси ўзгартирилган) ана шу ҳаётий ҳақиқатни тушуниб етмаган кўринади. Акс ҳолда одамларни алдаб, уларнинг пешона тери ҳисобига топган даромадини фирибгарлик йўли билан қўлга киритишга жазм қилмаган бўларди.

У 2017 йил июль ойида таниши С.Отабойнинг ишончига кириб, 7 тонна гуручнинг ҳар бир килограммини 3 минг сўмдан, жами 21 миллион сўмга сотиб олишга келишади. Пулини бир ой ичида беришга ваъда бериб, маҳсулотни олиб кетади. Бироқ келишилган муддат ўтгандан кейин ҳам ҳар хил баҳоналар қилиб қарзини тўлаш вақтини чўзаверади. Фирибгарга чув тушиб, алданиб қолганлигини билган С.Отабой ички ишлар органларига мурожаат қилди.

Ўзганинг ишончини суиистеъмол қилиб, мол-мулкини қўлга киритган ушбу шахснинг кирдикорлари ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида фош этилди ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Аҳмаджон Шокиров, ЎзА
5 968