ЎзА Ўзбек

14.08.2018 11:01 Чоп этиш версияси

“Яхшиямки, шундай марказлар бор“

“Яхшиямки, шундай марказлар бор“

Тошкент вилоятидаги реабилитация марказларида даволанувчилар тўлиқ чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, соғломлаштирилмоқда.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан марказга олиб келинган фуқароларнинг тизимга оид муаммолари ўрганилиб, бартараф этиш чоралари кўрилаётир.

Вилоят ички ишлар бошқармасидан маълум қилишича, аввало бу ердаги шахсларнинг фуқаролик паспорти бўйича турар жойига аниқлик киритилмоқда. Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси томонидан шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган ёки биометрик паспорт олмаганларнинг мобиль қурилма ёрдамида шу ернинг ўзида маълумотлари олиниб, тайёр биометрик паспортлар эгаларига топширилаётир.

– Яхшиямки, шундай марказлар бор, – дейди Нурафшон шаҳридан М.Жўраева. – Барча қатори соғлом турмуш тарзи қоидаларига амал қилган ҳолда яшашни ўрганмоқдамиз. Соғлигимиз ҳам доимий эътиборда. Яқинда ички ишлар ходимлари янги биометрик паспорт берди.

А. Худойқулов, ЎзА
8 563