ЎзА Ўзбек

14.02.2020 Чоп этиш версияси

"Яхши киши кўрмағай ёмонлиғ ҳаргиз"​

"Яхши киши кўрмағай ёмонлиғ ҳаргиз"​

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ўзбек мумтоз адабиётининг ёрқин намояндаси, тарихчи, давлат арбоби, истеъдодли саркарда, Бобурийлар сулоласи асосчиси Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига 537 йил тўлиши муносабати билан "Яхши киши кўрмағай ёмонлиғ ҳаргиз" деб номланган адабий-маърифий кеча ташкил этилди.

photo5348466759201566022.jpg

Тадбирда ёзувчи-шоирлар, адабиётшунос олимлар, жамоат арбоблари, санъатшунослар, адабиёт ихлосмандлари, ҳарбий хизматчилар, талаба-ёшлар, ёш ижодкорлар иштирок этди.

photo5348241346432969967.jpg

– Бобурнинг ақидаси ва ҳаётий тажрибасига кўра, ҳар ким қилмишидан топади: яхши одам ёмонлиқ қилиши мумкин эмас, ёмонга эса умр ҳам ҳайф. Худди шундай вафо қилган вафо кўради, жафо қилган жафо. Рубоийлари ҳикматли сўзлар даражасига кўтарилган бобокалонимиз ижодини ўрганиш инсонни комиллик сари етаклайди, – деди филология фанлари номзоди, доцент Раҳимбой Жуманиёзов.

photo5348466759201566025.jpg

Тадбирда адабиётшунос олим Норқул Бекмирзаевнинг "Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг халқимиз маънавий маданияти тарихида тутган ўрни" мавзуидаги маърузаси тингланди. Театр актёрлари томонидан Бобур ҳаёти ва ижоди асосида саҳналаштирилган спектакллардан лавҳалар намойиш этилди, ғазаллар ўқилди.

1 964
Моҳигул ҚОСИМОВА, Темур МАМАДАМИНОВ​ (сурат), ЎзА