Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.04.2018 10:43 Чоп этиш версияси

Ядровий ва радиациявий объектларда хавфсизликни таъминлаш зарур

Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси томонидан Xалқаро атом энергияси агентлиги билан ҳамкорликда "Ядровий ва радиациявий объектларни эксплуатация қилишда хавфсизликни таъминлаш” мавзуида семинар ташкил этилди.

Радиоактив ва ядровий материаллар фойдаланиладиган объектларда содир бўлиши мумкин бўлган нохуш ходисалар ва аварияларда хавфсизликни таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни ташкил қилишга кўмаклашиш мақсадида ташкил ўтказилган тадбирда Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Давлат божхона қўмитаси, Навоий ва Олмалиқ кон-металлургия комбинатлари, Фанлар академиясининг Ядро физикаси институти ходимлари иштирок этди.

Семинарда Жанубий Корея, АҚШ ва Украинадан келган Xалқаро атом энергияси агентлиги ходимлари ва экспертлари маъруза қилди.

Семинар жараёнида ўтказилган маъруза ва амалий машғулотлар давомида қатнашчилар объектларни ички ва ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилиш, таҳдидларни баҳолашга қўйиладиган талабларни аниқлаш, керакли маълумотларни тўплаш ва уларни таҳлил қилиш, таҳдидларни баҳолашни ўтказиш бўйича қўшимча билим ва тажрибага эга бўлди.

ЎзА
5 910