Яқин вақт ичида ярим миллион кишида коронавирусга тест ўтказилади
Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузуридаги штабда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида ўтказилган брифингда бу ҳақида маълум қилинди.
Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузуридаги штабда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида ўтказилган брифингда бу ҳақида маълум қилинди.
Қайд этилишича, айни пайтгача 100 мингдан ортиқ инсон коронавирус бўйича тестдан ўтказилган. Яқин вақт ичида ушбу рақамлар ярим миллионга етказилиши режалаштирилган.
Ҳабибулла Оқилов коронавирусни даволаш билан боғлиқ харажатлар борасида маълумот берар экан, бу диагноз билан даволаниш, айниқса реанимацион ҳолатларда арзон бўлиши мумкин эмаслигини таъкидлади. - Бироқ Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ бўлган барча харажатлар давлат томонидан қопланади. Бемор ва барча карантин зоналарида карантинда сақланувчи фуқароларимиз учун бепул.
Ҳабибулла Оқиловнинг қайд этишича, коронавирусга таҳлилни касаллик аломатлари бўлганда топшириш зарур. Аломатлар бўлмаганда шарт эмас. Ҳозирги вақтда махсус комиссия томонидан таҳлил ўтказиш ҳуқуқини хусусий клиникаларга ҳам бериш масаласи ўрганилмоқда. Шундан сўнг истаган киши таҳлил топшириши мумкин.
Республика перинатал марказини ҳомиладор ва ходимлари билан нега ва қанча муддатга ёпишди?
Ушбу масалага ҳам брифингда ойдинлик киритилди. "16 апрель куни ҳомиладор аёлда коронавирус инфекцияси аниқланди. У махсус ажратилган 3 туғруқхонага кўчирилди. РПМ карантинга ёпилган. Ҳозирча ходим ва бошқа ҳомиладорларда коронавирус аниқланмади. Перинатал марказ қачон очилиши масаласи карантин қоидаларига мос ҳолда ҳал этилади", деди Ҳабибулла Оқилов.