Юртимиз фермерлари давлат эҳтиёжлари учун пахта ва буғдой етиштиради.

Юртимиз фермерлари давлат эҳтиёжлари учун пахта ва буғдой етиштиради. Шу боис ҳам пахта ва буғдой учун экин майдонлари, боғлар ва узумзорлар учун ажратилган барча ерларнинг учдан икки қисмидан кўпроғига тўғри келади. 

Энди ана шу давлат буюртмасини шакллантириш бўйича амалдаги механизмлар ва баҳони белгилаш тизими пахта ва буғдой етиштиришни аксарият фермерлар учун фойда келтирмайдиган қилиб қўймоқда.

Хусусан, баъзи йилларда бу фарқ уч бараварга ҳам ошди. Шу боис бир қатор зарарли оқибатлар юзага келмоқда.

Биринчидан, кўпгина фермер хўжаликларининг молиявий аҳволи ўта ачинарли ҳолга келиб қолди. Улар ернинг унумдорлигини сақлаш ва ошириш бўйича рағбат ва молиявий ресурсларга эга эмаслар.

Бундан ташқари, айнан мажбурий давлат буюртмаси фермерлар билан ерни ижарага олиш бўйича шартнома ҳуқуқлари доимий бузилишига сабаби бўлмоқда. Шу боис, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши буғдой, ун ва нон нархини либераллаштириш чақириғи билан чиқди. 

Чунки, айни вақтдаги вазият қишлоқ аҳлининг ҳам, бутун мамлакатимиз аҳолисининг ҳам фаровонлиги ошишини чегараламоқда. 
Президентимиз Ш. М.Мирзиёевнинг ташаббуси билан суғориладиган ернинг ҳар гектаридан олинадиган ҳосилдорликка боғлиқ равишда буғдой харид қилиш бўйича кафолатланган нарх 1 тонна буғдой учун – 1,2 миллион сўм ва 25 фоизгача устама ҳисобига 1 тонна буғдойнинг ўртача нархи – 1,42 миллион сўмга етказилди. 

Шу тариқа фермер хўжаликларининг молиявий манфаатдорлиги ва самарадорлиги ошди. 

Аммо, баъзи “дардли” таҳлилчилар Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг мурожаатидан айрим сўзларни ажратиб олиб, мазкур ташаббус нон нархини оширишга қаратилган, деб ёзишмоқда. 

Аслида гап адолат ўрнатиш ва қишлоқ жойларида бозор механизмларини жорий этишга қаратилган. 

Қачонгача фермерлар маъмурий рағбатлар остида ишлайдилар. 

“Ҳамма нарса давлатники” бўлган аввалги тизимнинг ҳалокатли оқибатларини бир эсланг. Ёшларку билишмайди, кексалардан нон олиш учун эрта саҳар соат 5 да навбатга турган вақтлари ҳақида сўранг. Ана шу яқин тарихнинг яна такрорланишини ҳеч ким истамаса керак. 

Алоҳида қайд этиш керакки, қишлоқ хўжалиги мамлакатимиз иқтисодиёти ва ижтимоий тараққиётининг энг муҳим тармоқларидан бири. Шунга қарамай, фермерлар ўз тадбиркорликларини ривожлантириш учун зарур бўлган ёрдам ва эркинликка муҳтож эканлиги ҳам бор гап.
Меҳнатга ҳақ тўлашни рағбатлантириш орқалигина Ўзбекистонни қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш бўйича Марказий Осиёдаги етакчи мамлакатлардан бирига айлантира оламиз. 

Шуни унутмайлик. 

Абдушокир Раҳимов, 
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва 
томорқа ер эгалари кенгаши раисининг ўринбосари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Яқин тарих такрорланишини ҳеч ким истамаса керак ёхуд ташаббуслар ноннинг нархини оширишга қаратилмаган